Главная » Статьи » Jinsiy saboqlar

JINSIY SABOQLAR | Ҳомиладорлар жинсий ҳаёти

Ҳомиладорлик пайтида 
жинсий ҳаёт кечириш 
мумкинми? Жинсий муносабат 
қайси муддатларда 
таъқиқланади? 
Ҳомиладорлик пайтида кечадиган жинсий ҳаёт 
хусусида турфа фикрлар 
мавжуд. 
Аввало, жинсий муносабатдан 
аёлнинг бўйин товлаши 
эркакларда қуйидаги нохушликларга олиб келишини 
унутмаслик лозим: 
Биринчидан, жинсий алоқадан 
мажбурий тийилиш аъзоларда 
уруғ ва қон димланишига, яъни 
турли касалликларга олиб келади. Иккинчидан, эркак бошқа 
жуфтга рағбат сезади ва 
натижада ё хиёнат ё тааддуди 
завжат орқали муаммо ечими 
топилади. Учинчидан, эркак киши 
туғилажак фарзанди қиёфасида ўзига рақобатдош пайдо 
бўлаётганлигини ҳис эта 
бошлаши ҳам мумкин. Hazon.ru 
saytidan 
olingan. Шунинг учун, аксари аёллар 
ҳомиладорлик пайти ҳам жинсий ҳаётда яшашга 
интилишади. Аммо 
ҳомиладорлик пайтидаги 
жинсий ҳаётнинг ўзига хос аҳамиятга 
молик жиҳатлари 
мавжуд: Биринчидан, 
ҳомиладорликнинг дастлабки 
уч ойлигида аёл жинсий майли 
шундоғам анчагина пасаяди. Айрим 
олимлар буни 
ҳомиладорликка боғлиқ қўрқув инстинкти билан боғлашади. 
Чунки одатдагидек кечадиган 
жинсий муносабат аёл ва 
ҳомилага хатар туғдириши, масалан, 
қон кетиб, ҳомила 
тушиб қолиши ҳам мумкин. Аммо шу даврда ҳам айрим 
аёлларда жинсий рағбат 
кучайиши кам бўлсада учрайди. 
Ҳомиладорликнинг 4-7 ойларида яна 
аксар аёлларда 
жинсий рағбат кучайиши кузатилади. 
Ҳомиладорликнинг 8-9 
ойларида яна вазият ўзгариб, 
жинсий майл сусаяди. Бу ҳолат 
ҳомиладор аёлдаги туғруқ олди 
чарчоқлари билан боғлиқ. Умуман олганда, 
ҳомиладорликнинг дастлабки 
уч ойида жинсий 
муносабатларни кескин камайтириш, 
жимода ҳам 
эҳтиёткор бўлиб, шиддаткорликни пасайтириш 
тавсия этилади. 
Аёл ҳомиладорлик пайти ҳам 
“ҳайз тақвими”ни белгилаб бориши 
лозим. Чунки, одатда 
ҳайз жараёни рўй берадиган муддатда бачадон ташқи 
таъсиротларга ўта сезувчан 
бўлиб қолади. Шу боис, жинсий 
яқинликлар натижасида қон кетиши 
ёки ҳомила тушиб 
қолиши мумкин. Қовушишда эркак оғирлиги аёлга 
тушмаслиги ўта муҳим. 
Қуйидаги ҳолларда 
ҳомиладорликнинг қайси муддати 
бўлишидан қатъий 
назар, жинсий муносабат таъқиқланади: 
1. Агар ҳомиладор аёл нозик ва 
касалмандроқ бўлса; 
2. Агар аёлда олдинги ҳомилалар 
тушиб қолиши рўй берган 
бўлса; 3. Агар олдинги жимолардан сўнг 
қиндан ажралма ёхуд суюқлик 
келиши рўй берган бўлса; 
4. Жинсий муносабатдан сўнг сабабсиз 
қон кетиши муқаддам 
рўй берган бўлса; 5. Жимо нохуш туйғу ёхуд оғриқ 
билан кечиши кузатилса; 
6. Жимода лаззатланиш тўлғоқ 
пайдо бўлишига мойиллик туғдирса; 
7. Йўлдош олдда жойлашганлиги 
ёки ҳомила атрофидаги суюқликнинг барвақт кетиб 
қолиши хавфи туғилса (бу 
скрининг ташҳисиёти услуби билан 
аниқланади) жинсий 
муносабат кескин тўхтатиб 
турилади. Қолаверса, туғруқдан икки ой 
олдин жинсий ҳаёт мутлақо 
тўхтатилиши лозим. Чунки аёл туғруқ 
йўлларининг очиқлиги, 
хатарли 
микроорганизмларнинг ичкарига кириб касалликлар 
чақирилишига сабаб бўлади. 
Айримларнинг, ҳомиладорлик охирги 
муддатларидаги 
жинсий фаол бўлишликни 
гўёки “чиниқтириш”га менгзашлари мутлақо 
асоссиздир. 
Умуман олганда, ҳомиладор аёл 
сиҳатида жинсий ҳаётга 
монеъликлар бўлмаган 
тақдирда ҳам жимода эркак ўта эҳтиёткор бўлиши лозим.

Категория: Jinsiy saboqlar | Добавил: ScareCrow (20.09.2015)
Просмотров: 2921 | Комментарии: 1 | Теги: JINSIY SABOQLAR Ҳомиладорлар жинсий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
avatar
1
bulai hammasi ertekku
avatar